Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш соҳасида  профессионал кадрлар салоҳияти ва малакасини ошириш муҳим вазифалардан биридир.

Бугун Президент ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан Чуст тумани “Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари, ижтимоий ходимлар ва ассистентлар учун ўқув тренинг машғулотлари ўтказилди.

📌Иштирокчиларга тренинг дастури доирасида,  Ўзбекистон Республикасида ижтимоий иш соҳасида қонунлар, фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти ва уларда белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш механизмлари тушунтирилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ёрдам бериш учун эҳтиёжидан келиб чиқиб, алохида дастур тайёрлаш, инсонларни эшитиш ва тушуниш кўникмаларни шаклантиришга йўналтирилган  интерактив амалий машғулотлар ўтказилди.

Тренинг якунида иштирокчилар томонидан фикр молохозалар ва таклифлар билдирилди