Чуст туманида келгуси йил ҳосили учун 8 минг 776 гектар майдон кузда шудгорланади. «Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда» деган мақолни эса Чустлик миришкор деҳқонлар ҳадисини олган. Бугун тумандаги “Чуст Отабек Ойбек” фермер хўжалигида 2024 йил ҳосили учун пухта замин яратиш юзасидан кузги шудгорлашни сифатли ўтказиш, ерга-ер қўшиш, дала четларига кўчат экиш, ички ариқларни тозалаш ҳамда бетонлаштириш тадбирини сифатли ўтказишга бағишланган туман кўргазмали семинари ташкил этилди.
Ушбу семинарда вилоят ҳокими ўринбосари А.Ҳакимов, вилоят прокурори ўринбосари ва вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, вакиллари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, вилоят қишлоқ хўжалиги фахрийлари туман ҳокимининг 1-ўринбосари Д.Абдуллаев , қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар , ММТП раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
Семинар давомида шудгорлаш, дала маданияти, карта қирғоқларига тўқсонбости усулида экинлар экиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва унинг истиқболлари, шу билан биргаликда ҳоким ёрдамчиларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Айни пайтда Чуст туманида очиқ майдонларни шудгорлаш ишлари бошланган. Иштирокчилар ташкил этилган ушбу кўргазмали семинарда йиғилган фермерлар учун жуда фойдали бўлганлигини эътироф этди.





