Чуст туманида озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, нарх барқарорлигини сақлаш юзасидан амалга оширилиши учун тўқсонбости экинларини экиш бўйича вилоят семинари бўлиб ўтди. Ушбу семинарда туман ҳокими Бекзод Хамдамов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов, вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Каимов Носиржон, Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи агентлик вилоят раҳбари Бектош Ахмаджанов ва сектор раҳбарлари, тумандаги Қишлоқ хўжалиги ташкилот раҳбарлари, 72 МФЙ ҳоким ёрдамчилари, ММТП раислари, дехқон хўжалиги раҳбарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Туман аҳолисини баҳор ойларида эртаки сабзавот маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, ички бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш ҳамда эртаки экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва экспорт ҳажмларини ошириш учун мақсадида, туман ҳокимининг 2023 йил 19 сентябрдаги “Туманда жорий йилнинг сентябр ойида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябр-декабр ойларида тўқсонбости усулида экспортбоп сабзавот экинларини экиш, моддий-техника ресурсларини ўз вақтида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 323-6-89-Q/23-сонли қарори қабул қилинган.2023 йил август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз экинлари ҳамда ноябрь-декабрь ойларида “тўқсонбости” усулида сабзавот экинларининг юқори ҳосилли навларини қисқа муддатларда экиш, агротехника тадбирларини ўз муддатларида ўтказиш, уларга талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатларида етказиб бериш йўл-харита ва ишчи гуруҳлар тузилди.Чуст туманида барча тоифа хўжаликларида 4 минг 154 гектар майдонга 2024 йил ҳосили учун 2023 йилнинг август-сентябр пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда ноябр-декабр ойларида “Тўқсонбости” экинларини экилиши режалаштирилган. Шундан 1 минг 389 гектар фермер хўжаликларида, 192 гектар дехқон хўжаликлари ва 2 минг 573 гектар аҳоли хонадонларида экиш режалаштирилган.Мазкур режалаштирилган майдонлардан 74,4 минг тонна ҳосил олиш кўзда тутилмоқда. Жумладан, пиёз 27,678 минг тонна, саримсоқпиёз 8,0 минг тонна, сабзи 11,719 минг тонна, ошлавлаги 6,815 минг тонна, кўкатлар 14,576 минг тонна, редиска 540 тонна, карам 5,126 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган.
Чуст туман ҳокимлиги Матбуот хизмати





