Ҳар дил эзгуликка ошно, қалблар хайрли амалларга йўғрилган! Ифторлик дастурхони баҳонасида кўнгиллар дийдор кўришди. Пок ниятлар, соф тилаклар ижобати сўралди. Рамазон ойида бугунги ифтор "Майдон" МФЙ да бўлиб ўтди. Юзларидан нур ёғилиб турган нуронийлар, мунис онажонлар юрт тинчлиги, янада гуллаб, фаровонлик сари юз тутишини тилаб, фотиҳага қўллар очишди.





