Янги таҳрирдаги Конституция-, меники, сеники, бизники-Конституция ўзимизники!
🔰 Чустда “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайли ҳамда гала-концерт бўлиб ўтди
▫️Чуст тумани марказидаги "Мавлоно Лутфуллоҳ" номидаги маданият ва истироҳат боғида “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ёшлар сайли ҳамда гала-концерт бўлиб ўтди.
Ушбу гала концерт дастурида эстрадамизнинг ёш истеъдодли хонандаси Элёр Мелибоев ва Чустнинг хушовоз хонандалари иштирок этиб, йиғилганларга хушкайфият бағишлашди.
Гала концертда ёшларнинг юз-кўзларидан бундай байрамлар ярашган, ҳур ва осуда юртда яшаётганликларидан мамнунликларини англаш мушкул эмас.
Тадбир давомида ёшлар томонидан "Конституция - меники, сеники, бизники! Конституция - ўзимизники" дея эътироф этилди.





