Мусулмон олами учун энг муқаддас ойлардан саналган Рамазон ойининг ҳар бир кунлари об-ҳаво мўътадиллиги, юртимизда тинчлик-хотиржамлик ҳукмрон паллада ўтаётгани халқимизни қувонтирмоқда. “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да инсонлар кўнглини кўтариш, ватанга муҳаббат ва оила садоқатини таъминлаш мақсадида бир қатор маънавий-маърифий, ижтимоий-маданий тадбирлар ўтказилиб, унда иштирок этаётганларга юртимизда бўлиб ўтаётган воқеалардан хабардор қилинмоқда.Ана шундай тадбирлардан бири Чуст тумани ҳокимлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ҳар куни навбати билан маҳаллаларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда, бу ифторликларда маҳаллалар оқсоқоллари, фаоллари, эҳтиёжмандлар иштирок этишмоқда, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб, юртимиз равнақи учун дуолар қилишмоқда.

Бугун Чуст тумани 1-сектор ҳудудидаги Сероб ҳамда 3-сектор ҳудудидаги Чуст Гулзори маҳаллаларининг барча кўчаларидан 100 нафардан ортиқ вакиллари ифторлик дастурхонига таклиф қилинди. “Бу ифторлик дастурхони атрофида маҳалла аҳолисининг жам бўлиши аввало иштирокчилар бир-бирлари билан кўришиб, фикр алмашиб, муқаддас ой шукуҳидан бахраманд бўлишмоқда, юрт равнақи ва бу каби эзгу ишларни ташкиллаштирганларни дуо қилиб, миннатдорчилик билдиришди”,-деди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чуст тумани бўлинмаси раиси Шерзодбек Кенжаев.