Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки!"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИНИНГ БАҲОРГИ МАВСУМИ АВЖ ПАЛЛАДА
“Янги Ўзбекистон” массивлари ва Яшил макон уйғунлик касб этмоқда. Қад кўтараётган турар-жой бинолари Янги Ўзбекистон кўркига айланаётган бўлса, бу кўчатлар яшил маконни жонлантирмоқда.
Президентимиз томонидан экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш мақсадида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси эълон қилинган. Лойиҳа доирасида юртимизда баҳорги мавсумда 125 миллион туп, Наманган вилоят бўйича 9 млн 681 минг туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали республикамизда яшил майдонларни кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти Чуст туманидаги “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида "Яшил макон умуммиллий" лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди. Вилоятимизда жорий йил баҳор мавсумида "Yashilmakon" лойиҳаси доирасида 9 миллион 681 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда. Бунёдкорлик, кўкаламзорлаштириш ишларига барча идора ва ташкилотлар шу қатори маҳалладаги ёшлар етакчилари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Чуст туманидаги ушбу массивда жорий йилнинг ўзида 15 та 330 хонадонга эга кўп қаватли уйлар мажмуаси қуриб битказилса, келгуси 5 йил давомида қарорга асосан яна 50 та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади. Шу билан биргаликда массивда қўшимча 50 қатновга мўлжалланган оилавий шифокорлик поликлиникаси, 360 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 640 ўринли замонавий мактаб, маҳалла гузари ҳамда инфратузилма объектлари қуриб битказилади. Бундан ташқари 26 та болалар майдончалари ва махсус спорт майдонлари, 8 та авто тураргоҳлар бунёд этилиб аҳолига ҳам яшаш ҳам ишлаш учун энг қулай масканга айлантирилади.





