Кўкламнинг ҳар бир дақиқаси ғанимат!

- Режа аниқ, сўров қатъий бўлади. Кластер ва фермерларда минерал ўғит, техника ва суғоришда муаммо бўлмаслиги керак!

Вилоят ҳокими бошчилигида туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, аграр соҳа вакиллари иштирокида Чуст туманидаги Баймоқ ММТП ҳудудидаги "Nt Chust g‘alla klaster" дала майдонида 2023 йил ҳосили учун чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича вилоят кўргазмали семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида: жорий йилда вилоят бўйича 34 500 гектар майдонда 76х20 схемада чигит экиш режалаштирилмоқда. Ушбу ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб, 90х20 схемага нисбатан 76х20 схемада экилганда қўшимча 789 млн дона кўчат ёки 90х20 схемага ҳисобланганда 6900 гектар майдонда кўчат экилиши кутилмоқда.

Семинар аввалида тажрибали отахонлар жорий йил ҳосили баракали бўлишини тилаб, дуога қўл очдилар.

Вилоят ҳокими Чуст туманидаги ҳунармандчилик йўналишидаги кластерлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.