Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов 1-сектор ҳудудидаги Баймоқ ва Истиқлол маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда 2023 йил учун маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури тақдимоти билан танишди.Туман ҳокими масъулларга бугунги кунда энг асосийси аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, аҳолини даромадга олиб чиқиш, томорқадан самарали фойдаланиш, баҳорги ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига муқобил энергия қурилмаларини ўрнатиш бўйича топшириқлар берди.Шу куни маҳаллада хашар ўтказилиб, Қосимшайҳ масжидида аҳолига эҳсон оши тарқатилди.





