Чуст туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорининг ижросини Чуст туманида самарали ташкил этишга бағишлаб мулоқот ташкил этилди.
Дастлаб кун тартибидаги масала юзасидан хисобот учун туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Мирзалиев Мирзаолим сўзга чиқди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, сенатор Икромхон Нажмиддиновнинг ёрдамчиси Эгамбердиев Рахмонжон сўзга чиқди. Йиғилишга Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Бекзод Хамдамов раисл





