“Сиёсий-маърифат соати”да Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган маъмурий ислоҳотлар шарҳлаб берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни #онлайн YouTube (https://www.youtube.com/channel/UCVm3AfukMqCaX_e1Bhn8HBQ/videos%5C) тарзда ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари Чуст тумани ҳокимлиги ва ташкилотларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.
Иштирокчилар дастлаб хорижда ва юртимиздаги муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди. Шундан сўнг Янги Ўбекистонда олиб борилаётган маъмурий ислоҳотлар экспертлар томонидан шарҳлаб берилди. Ўқув “Бир чимдим маънавият” рукни билан якунланди.





