Янги йилда янги марралар-янги қадамлар! "Мавлоно Лутфуллоҳ" номидаги маданият ва истироҳат боғида болажонлар учун "Янги йил" байрам тадбири ташкил этилди. Унда туман раҳбари Бекзод Ҳамдамов иштирок этиб, барча ташриф буюрганларни байрам билан самимий муборакбод этди. Совғасиз байрам байрамми? Болажонларга Янги йил совғаси улашилди. Туман маданият бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар бошчилигида концерт дастури намойиш этилди. Байрамда қорбобо ва қорқиз шунингдек, турли эртак қаҳрамонлари ўз чиқишлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этишди.





