Сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди

Айни дамда давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқувда Чуст туман ҳокимининг ўринбосарлари ва аппарати ходимлари иштирок этмоқда.

Дастлаб республикамиз ва хорижий давлатларда рўй берган муҳим сиёсий воқеалар, хусусан Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига байрам табриги, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида аҳолининг яшаш шароитлари билан танишуви ва бошқа муҳим хабарлар ҳақида ахборот берилди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби кафедра мудири Дилфуза Расулованинг “Стратегик бошқарув” мавзусидаги маърузаси тингланди.