Ўзбекистон Республикаси"Ҳунарманд"уюшмаси аъзоси Муслима ва Саодатга қарашли"Фарохат"тикувчилик цехида бугун бир нечта турдаги юмшоқ ўйинчоқлар тайёрлаб келмоқда
🔰Кўпчилик болажонлардан севимли ўйинчоғингиз нима деб сўрасангиз,шубҳасиз,юмшоққина“айиқполвон”деб жавоб беради
🔰Гарчи,юмшоқ ўйинчоқлар бола ақлий фаолиятининг ривожланишига у қадар таъсир қилмаса-да,улар фарзандингизни жуда хурсанд қилиши,шубҳасиз
🔰Кичкинтой учун юмшоқ ўйинчоқ илиқ муносабат ва ҳимояланиш ҳиссини намоён қилишдан иборат.Шу сабабли, болакайлар ўзлари учун севимли бўлган“айиқча”ва “қуёнвой”ларни жон диллари билан бағирларига босиб, ухлашни хуш кўришади
🔰Дарҳақиқат,бундай юмшоқ ўйинчоқлар цехини ривожлантириш одамларнинг турмуш даражасини оширибгина қолмасдан,ўсиб келаётган ёш авлодни меҳнатга ўргатади
✅Хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади дейди цех ходими Муслима опа.
🔰Дарвоқе Чуст тумани Тинчлик маҳалласи Бахт кўчасидаги цехда ташкил қилинаётган юмшоқ ўйинчоқлар сифатли хамда хамёнбоб





