Меҳнатобод МФЙда болажонлар учун ажойиб туҳфа!Ҳудудда жойлашган 59-сонли мактабгача таълим ташкилоти “Инвестиция” дастурига асосида “Бинокор имкон дизайн сервис” МЧЖ томонидан 4 млрд 752 млн 629 минг сўм бюджет маблағлари ҳисобидан мукаммал қайта қуриш хисобига 85 кунда қуриб битказилди. Бугун эса бу ерда 150 ўринли замонавий, барча қулайликларга эга 59-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга мазкур мактабгача таълим ташкилоти 200 нафарга яқин 3-7 ёшли болаларни ўз бағрига қамраб олади. Келгусида 59-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия оладиган тарбияланувчилари зукко, Ватанимиз ривожига муносиб ҳиссасини қўшадиган билимли, Ватанига садоқатли фарзандлар бўлиб етишишларига ишонамиз!