Туманимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан "Жаҳолатга қарши маърифат билан" рукнида Чуст туман "Камарсада" МФЙда жойлашган 7-сонли ДИМИ юқори синф ўқувчилари билан очиқ давра сухбати ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари билан вақт қадри, илм олишнинг афзалликлари, турли хилдаги диний экстремистик оқимларнинг зарарли таъсирлари, кийиниш маданияти ва ёшларни қизиқтирган бошқа мавзуларда сухбатлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари ташкил этилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволлар юзаидан жавоблар тўлиқ берилди. Мавзуга оид видеоролик ҳам намойиш этилди. Шунингдек тадбирлар давомида "Дўстлик" МФЙда маҳаллабай тадбирлари ташкил этилди. Хонадонбай тартибида ташкил этилган тадбирда ахоли билан яқиндан мулоқот қилиниб, уларни қизиқтирган масалалар бўйича тушунтириш ишлари ташкил этилди. МФЙ фаоллари билан амалга оширилиши лозим ишлар юзасидан суҳбат ўтказилди.