Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2022 йил кунги 587-сонли Қарорига асосан туман аҳолисини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли мониторинг қилиш ҳамда назоратни йўлга қўйиш ва нарҳларнинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Департаментнинг Чуст туман бўлими, туман прокуратураси, туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 2022-2023 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида туман “Халқ таълим бўлими”, туман “Соғлиқни сақлаш бўлими” ҳамда туман “Мактабгача таълим бўлим”лари томонидан яратилган захирани, бундан ташқари, тумандаги мавжуд тайёрлов корхоналар ва омборлардаги захираларни ҳақиқатда мавжудлиги ва ҳозирда захира қилиш ишлари давом эттирилаётганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.Ўрганиш якуни бўйича 2022 йил октябрь-ноябрь ойларида туман ҳокимлигига ҳамда туман прокуратурасига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғарилишининг умумий прогноз ҳажмлари бажарилиши бўйича ахборот киритилди.Департаментнинг Чуст туман бўлими инспектори Ш.М.Охунов





