Чуст туманида қамровнинг бу даражасига эришишда мактабгача таълимнинг янги муқобил шаклларини, шу жумладан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳаётга кенг жорий этиш ҳисобига эришилмоқда. Айниқса, болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси паст бўлган ҳудудларда мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш орқали болаларни мактабгача таълимга жалб этиш имкониятлари яратилмоқда. Чуст тумани "Карнон" қишлоғидаги ушбу мактабгача таълим ташкилоти 1973 йилда қурилган ва 50 ўринга мўлжалланган ва мослаштирилган филиал бино эди. 2 та гурух 60 нафар бола болаларга таълим тарбия беришда шарт шароитлар етарли бўлмаган. Бугун эса Муҳтарам Юртбошимизнинг мактабгача таълим тизимига алохида этиборлари натижасида сизлар кўриб турган замонавий типдаги болалар боғчаси биноси қад ростлади. Ушбу Юқори Карон МФЙда жойлашган 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти “Опен бюджет” дастурига асосида “Инвент дизайн сервис” МЧЖ томонидан 895 млн. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан мукаммал қайта қуриш хисобига 1 та қўшимча бино қурилиб мавжуд бинолар мукаммал замонавий типда таъмирланди. Бугун эса бу ерда 90 ўринли замонавий, барча қулайликларга эга 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилмоқда. Шу билан бирга мазкур мактабгача таълим ташкилоти 150 нафарга яқин 3-7 ёшли болаларни ўз бағрига қамраб олади. Эндиликда мазкур маскан барча шароитларни ўзида мужассам этган!





