1-сектор ҳудудидаги Гулистон мфйда Ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди.
Қабулда ҳудуд ҳоким ёрдамчилари, корхона, ташкилот раҳбарлари ва маҳалланинг 15 дан зиёд фуқаролари иштирок этишди.
Очиқ мулоқотда фуқаролар уй-жой таъмири, йўл, иш билан таъминланиш, электр ва табиий газ таъминоти, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олинди, 5 дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал этилди, айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.





