Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда тегишли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида “Кексалар ҳафталиги” ўтказиб келинмоқда.Ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасида аънанавий тарзда ўтказиб келинаётган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир Чуст туманидаги Маданият ва истироҳат боғидаги “Салимжон ота” чойхонасида ўтказилди. Туман ҳокимлиги, “Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш” бошқармаси ва туман бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Маданият бўлими ҳамкорлигидаги тадбирда Вилоят “Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш” бошқармаси масъул ходими Абдурашид Болтабоев, вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакили Ғофуржон Ҳайдаров, Меҳнат фахрийси “Дўстлик” ордени соҳиби Абдусаттор Ғофуров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Саида Насимхонова, “Афғончилар” жамияти раиси Комилжон Қодировлар иштирок этиб, иштирокчиларга сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Инсон қадри"нинг улуғланиши, аҳоли вакиллари, айниқса, кекса авлод вакилларига бўлган юксак эътибор хусусида ҳақида мулоҳазалар билдирдилар.Тадбирга Чуст туманида истиқомат қилувчи кўп йиллар давомида турли соҳаларда фаолият олиб борган нуронийлар, "Афғон уруши" иштирокчилари ҳамда маҳаллалардаги маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ишларда фаол бўлган нуронийлар учун байрам совғаси бўлди, тадбирда икки юздан зиёд фуқаролар иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққан туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Д.Аралов, туман "Нуроний " лар жамоатчилик кенгаши раҳбари Ж.Мирахмедов юртимизда бўлиб турган бугунги тинчлик-фаровонлик, ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда аввало юртимизнинг ҳар бир фуқароси учун бўлган эътибор, яратилган имкониятлар тўғрисида алоҳида тўҳталиб ўтдилар. Шундан сўнг, кечанинг бадиий-мусиқий қисмига навбат берилиб, тадбир иштирокчиларига маданий хизмат кўрсатилди. Кўп йиллик қуролдош дўстлар учун бир пиёла чой устида яқин ўтмиш хотираларини эслаб самимий суҳбат қуриш имкони насиб этди. Нуронийларимиз доим эьзоз ва икромда, уларга хизмат килиш энг олий бахт!





