""Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" Давлат дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарор ижросини таъминлаш мақсадида,

Чуст туман электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари томонидан аҳолини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, "Қалъаипоён" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги юқори кучланишли ҳаво тармоғини қуриш учун темир бетон таянчлари олиб келиниб ўрнатилди.

Ҳозирда янги ўрнатилган таянчларга изолятор қурилмаларини монтаж қилиш ва сим тортиш ишлари ҳамда аҳоли хонадонларини улаш ишлари бажарилмоқда.

"Чуст ТЭТК " матбуот хизмати.