Айни дақиқаларда Чуст тумани прокурори 2-сектор рахбари Х.Рапиқов бошчилигидаги ишчи гурух Тинчлик ва Ғовасой соҳили маҳалла ходимлари,нуронийлари Ғова маданият марказига жам бўлиб маҳаллада қийнаётган зарур инфратузилмаларни яхшилаш борасида музокаралар ва таклифлар ўртага ташланди.

❗️Биз учун биринчи ўринда болаларимизнинг маънавияти, билими,соғлиги.Шунинг учун давлат томонидан мактабгача таълимга катта эътибор бериляпти ва бу ҳали бошланиши.Сизларнинг вазифангиз болаларга яхши тарбия бериш➖ дейди сектор рахбари ташрифида

✅ Президентимиз ҳам ҳар чиқишларида мактабгача таълим муассасаларини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жадаллик билан кетмоқда. Тинчлик маҳалласида жойлашган 1970 йилда 6 МТМ ташкил қилинган бугунги холати жуда ачинарли тарзда дейди боғча мудури.Ушбу боғча қайта қурилиб ва замонавий кўринишга келса биз ходимлар ва маҳалладошлар хурсанд бўлар эдик деб айтиб ўтишди.