Карнонликлар учун байрам ўзгача қарши олинди
Туманда спортни ривожлантириш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бугун эса яна бир спорт майдончасининг фойдаланишга топширилиши ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.
Қайд этиш керак туманда спорт йўналиши бўйича юксак натижаларни қайд этиб келишмоқда. Жумладан спортчилар Муроджон Аҳмадалиев, Нозима Қаюмова, Футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун ўтказилган мини футбол спорт мусобақаси вилоят босқичида 1-ўринни Чуст тумани "Тошқўрғон" маҳалласи ёшлари қўлга киритишди.Бундан ташқари куни кеча Туркия давлатининг Кония шаҳрида бўлиб ўтган Ислом Бирдамлик ўйинларида туманимиз спортчилари Сўғдиёна Мадалиева стол тенниси спорт тури бўйича 3-ўринни, Кикбокс спорт тури бўйича Ширин Зоҳидова 3-ўринни эгаллаб юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишди.
Бугун туманнинг "Қуйи Карнон" МФЙ, "Боғишамол" кўчаси 7-уй маҳалласида жойлашган 15-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрами арафасида мини стадион битказилиб фойдаланишга топширилди. Унда туман ҳокими Бекзод Хамдамов ҳамда масъуллар иштирок этишди.
Мазкур сунъий қопламали спорт майдони “Савр макон” МЧЖ томонидан қурилиб ва фойдаланишга топширилмоқда. Қурилиш ишлари учун Опен бюджетдан 390 млн сўм маблағ сарфланди.Ушбу спорт майдони 6 та спорт тури билан шуғулланишга мўлжалланган бўлиб ёшларимизни доимий шуғулланишлари учун янада кенгроқ имконият яратиб беради.
Тадбир доирасида "Умид ниҳоллари- 2022" мусобақаларида муносиб қатнашиб, юқори натижаларга эришган ўғил-қизлар тақдирланишди.





