✅ 12-умумий ўрта таълим мактабида спорт комплекси битказилди.

🔰Жорий йилнинг 15-22 апрель кунлари“Openbudget.uz” аxборот портали орқали ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнларида Чуст тумани Ғова қишлоғи Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинидаги 12-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳам ушбу жараёнда фаол иштирок этиб, 500 млн сўм маблағ ютиб олиб,мактаб ҳудудида спорт комплекси - болалар спорт майдончаси қуриш учун 0,10 га ер майдони ажратилганди.

🔰Бугунги катта бир тадбирда Туман ҳокими ўринбосарлари Жамшид Боходиров, Зухриддин Бойбаевлар хамда Тинчлик маҳалласининг беш нафар ходимлари ва нуронийлари мактаб ўқитувчилари хамда Ғова Эшонлар жоме масжид имоми ҳам фаол иштирок этишди.

🔰-Бундай спорт иншоатлари кўпайганлиги ёшлар ўртасида спортни кенг оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини янада ривожлантириш борасида ёшлар етакчиларини ўрни янада ошиб боражак.Бу спорт комплекси ушбу мактабга ва маҳаллага доимо хизмат қилаверсин - деди ўз сўзида Жамшид Боходиров