МУСТАҚИЛЛИККА МУНОСИБ ТУҲФА
🌸Чуст туманида маҳалла фуқаролар йиғинларининг барчаси босқичма-босқич янги биноларга эга бўлмоқда. Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида Чустнон-Дўстларобод маҳалласи ҳам ана шундай имкониятдан баҳраманд бўлди. Кенг ва ёруғ, замонавий хоналарда ишлаш ходимларга кайфият бағишлайди, меҳнат унумдорлигини оширади. Бугунги кунда Чустнон-Дустларобод маҳалласида 582 та хонадонларда 2382 нафар фуқаролар истиқомад қилишади.
🌸Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 350 миллион сўм маблағ сарфланиб қурилган бинода фуқаролар мурожаатларини тинглаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар-таълим тарбияси, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамма шароитлар яратилган.
✅Бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими Бекзоджон Исмоилжонович, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ахмаджон Мусахонович, сектор раҳбарлари иштирок этишди. Туман раҳбари барчани энг улуғ, энг азиз байрам билан табриклади, маҳалла аҳлининг шукроналикка йўғрилган сўзларини тинглади.Шунингдек, компьютер жамланмаси топширилди.





