"Энг улуғ, энг азиз" кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ғолиблари тақдирланди
Бугун Наманган вилояти "Янги Ўзбекистон-ёшлар зиё маскани" ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган "Энг улуғ, энг азиз" кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов иштирок этиб ғолибларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.
Кўрик танловда барча йўналишлар бўйича комиссия томонидан муносиб баҳоланиб, энг юқори балл тўплаганлар ғолибликни қўлга киритишди.
Ғолиб бўлган ижодкорларнинг барчаларини чин юракдан муборакбод этамиз.





