“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз! ”

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув, мулоқотлар, концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 1 август куни қабул қилган "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги қарори асосида бундай мулоқотларни самимий руҳда ташкил этишга, унда мустақилликнинг қадр-қиммати, айниқса, янгиланаётган Ўзбекистондаги ислоҳотлар моҳиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан Чуст туман Кенгаши томонидан кўплаб жойларда тадбирлар ташкил этилмоқда.Чуст туман кенгаши аппарат рахбари, депутат Р.Ҳакимов Чуст тумандаги 44-сонли МТТ да МТТ раҳбари ҳамда ходимлар билан биргаликда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз! ” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Олиб борилган давра сухбатида ЎзЛиДеП партияси аъзолининг Муситақиллигимизнинг 31-йиллиги муносабати билан табриклаб,партия мақсад-вазифаларини аҳоли орасида кенг тадбиқ этишда муносиб ххҳисса қўшиб келаётган бир гурух 44-сонли МТТ ходимларни байрам совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат ёрдамчиси Б.Алиев