Давлат корхона ва идораларида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан тадбирлар туманимизнинг "Юқори" МФЙда жойлашган 59-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчи ва педагоглари билан ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида ташкил этилди. Тадбирда кийиниш маданияти, илм олишнинг афзалликлари, диний оқимлар таъсирига тушиб қолмасликнинг зарурлиги, мактабларда таълим сифатини яхшилаш мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволлар юзасидан жавоблар берилди.

Тадбирлар ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила-аъзолари билан давом эттирилди. Тадбирда Мустақилликнинг 31 -йиллигини муносиб кутиб олиш, Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва берилаётган имтиёзлар, Ватанга садоқат, шукроналик фазилатли одат мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди. Иштирокчиларга ишчи гуруҳ аъзолари томонидан уларни қизиқтирган масалалар юзасидан тушунтириш ишлари ташкил этилди.