Туманимизда яшовчи фуқароларни муборак "Ҳаж" ва "Умра" амалларини бажаришларида қулайликлар яратиш, шу соҳада МФЙ раислари ва фаоллари томонидан амалга оширилаётган ишлар Наманган вилояти диний котибият мудири М. Абдураззоқов ва мутасадди шахслар томонидан ўрганиб чиқилди. МФЙ фаолларига тушунтиришлар билан бир қаторда лозим бўлган тавсиялар ҳам берилди.

Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли орасида амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш, тушунтириш ишларини ташкил этиш, уларни муаммо ва камчиликларини бартараф этиш юзасидан тадбирлар "Варзигон" МФЙда ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида ташкил этилди. "Хонадонбай" ташкил этилган тадбирларда аҳоли томонидан уларни қизиқтирган саволлар бўйича ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жавоблар берилди.

Ижтимоий -маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар Чуст туман "Қарақўрғон" МФЙда давом эттирилди. Ҳудуддаги 32-сонли мактабда ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб қарши олиш, ҳамда "Жаҳолатга қарши маърифат билан" рукнида туман ишчи гурухи аъзолари иштирокида, "Ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланиш", "Оила-муқаддас", "Илм олишнинг афзалликлари" мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди. Иштирокчиларга уларни қизиқтирган масалалар юзасидан тушунтириш ишлари ташкил этилди.