2022 йил 14 июль куни муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган Қурилиш ва ипотека соҳаларида ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича берилган топшириқларни ижроси сифатида бугун Чуст туманининг тумани Гулзор массивида жойлашган Янги Ўзбекистон массивида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларига тамал тоши қўйилди.Ушбу массивда жорий йилнинг ўзида 15 та 330 хонадонга эга кўп қаватли уйлар мажмуаси қуриб битказилса, келгуси 5 йил давомида қарорга асосан яна 50 та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади. Шу билан биргаликда массивда қўшимча 50 қатновга мўнжалланган оилавий шифокорлик поликлиникаси, 360 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 640 ўринли замонавий мактаб, маҳалла гузари ҳамда инфратузилма объектлари қуриб битказилади.Бундан ташқари 26 та болалар майдончалари ва махсус спорт майдонлари, 8 та авто тураргоҳлар бунёд этилиб аҳолига ҳам яшаш ҳам ишлаш учун энг қулай масканга айлантирилади.Бугун Янги Ўзбекистон массивида уй жойларга эга бўлиш мақсадида ташриф буюрган фуқаролар вилоят ва туманнинг соҳага тегишли бўлган ташкилот раҳбарлари билан учрашди. Унда сўзга чиққан фуқаролар уй жой олиш бўйича ўзларининг қизиқтирган саволларига керакли жавобларни олишди.Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигида массивдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, мавжуд муаммолар ўрганилди.

Барча мутасаддиларга бунёдкорлик ишларини сифатли даражада олиб борилиши, ҳар-бир қурилаётган объектни замонавий ҳолатда бўлиши учун барча имкониятларни ишга солишга топшириқлар берди.

Алоҳида қайд этиш лозим, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бозор тамойилларига асосланган Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора тадбирлари тўғрисидаги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Чуст туман Давлат хизматлари маркази биносида Ипотека хизматларини кўрсатиш маркази ҳам фаолияти ташкил этилди. Туманда яшовчи ипотека кредит асосида уй олиш истагида бўлган Фуқароларига тушунтириш ва ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашмоқда.

-Муаммо нимада, шуларни бартараф этиш учун келдик. Мақсад, қурилиш ишларини тугатиб, уйларни эгаларига топшириш.