Депутатлар фермерлар билан мулоқотда
🔰 ЎзЛиДеП Чуст туман кенгаши аппарат рахбари Р.Хакимов,Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати ёрдамчиси Б.Алиев,Ўзбекистон Экология партияси депутати Ғ.Эргашевлар биргаликда Чуст туман Нурафшон ММТП худудида жойлашган “Чуст Фирдавс” Ф/Х да ўрганишда бўлишди.Ўрганишдан асосий мақсад фермер хўжаликларида олиб борилаётган ишлар сохадаги камчиликлар ва уларни бартарф қилишдаги таклифлар билан яқиндан танишилди.
1) Маълумот учун “Чуст Фирдавс” кўп тармоқли Ф/Х жами ер майдони 48 гек2) Ғалла майдони 28 гек.3) Пахта майдони 18 гек ни ташкил этади.4) Сабзавот 2 гек.5) Фермер хўжалиги томонидан бу йилги 99 тонна ғалла шартномасини бажариб 10 гек майдондаги ғаллаортиб қолди.6) Ф/Х ишчи кучи 10 нафарни ташкил этади.7) Ф/Х рахбари Фотима Лутфуллаева.
🔰 Ўрганиш чоғида.ЎзЛиДеП Чуст туман кенгаши аппарат рахбари,депутат Р.Хакимов сўз олиб бориб,Фермер ерга буғдой уруғини қадаб, уни етиштиргунча озмунча меҳнат қилмайди. Уруғ униб чиқиб, ҳосилга киргунча неча тунларни тонгга улайди. Экинни ҳар хил об-ҳаво шароитида суғоради, ўсимликни зараркунандалардан асрайди, серҳосил бўлсин, дея ўз вақтида агротадбирларни олиб боради.
🔰 Табиийки, бунда даромад ҳам шу меҳнатга яраша бўлиши керак. Ҳеч кимга сир эмаски, ички бозорни арзон ун ва нон билан таъминлаш мақсадида буғдой харид нархларини давлат томонидан бозор тамойилларига риоя этмасдан белгилаш фермернинг чўнтагига зиён қилаётган эди.
🔰 Шу боис, қанчалик мураккаб бўлмасин юртимиз қишлоқ хўжалигида эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларига ўтилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бу борадаги ислоҳотлар бир неча йил олдин бошланган эди ва ниҳоят, ғалла бозорини эркинлаштириш йўлидаги муҳим қадам ҳам ташланди. Жорий йил 28 май куни Президентимизнинг “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги тарихий қарори қабул қилинганлигини такидлаб ўтди.
🔰 Шундан сўнг сўзга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати ёрдамчиси Б.Алиев чиқиб,Бу йил 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилиб, ғаллачилик кластерлари ва фермерларга буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилаётганлиги.
🔰 Шунингдек, депутат ёрдамчиси фермерлар билан бўлган суҳбатда Президентимизнинг юқоридаги қарори, унинг мазмун-моҳияти, қишлоқ хўжалиги соҳасини эркинлаштириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш йўлидаги яна бир қадам эканлигини тушунтирди.
🔰 Сўз сўнгида “Чуст Фирдавс” кўп тармоқли Ф/Х рахбари Фотима Лутфуллаева ўз таклифларни бериб ўтди.Кўп тармоқли фермер хўжалигларини далла майдонидан ер ажратиб, пилличилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик,иссиқхона, каби йўналишларни ривожлантириш учун ер ажратиб қурилиш ишлари олиб, бориш учун қулайликлар яратиш каби ишлар олиб боришда эркинликлар яратиш кераклиги такидланди. Натижада ортиқча харажатлардин қутилиш оворагарчиликларни олди олинишини такидлади.
🔰 Шу билан биргаликда фермер хўжаликларига техникалар сотиб олишда енгиликлар яратилиши. Транспорт воситаларини узоқ мудатли кридитлар асосида бошланғич тўловларсиз олишни кафолатлаш зарурлиги айтиб ўтилди.Транспорт зарур пайтларда топиш оворагарчиликлари олди олинган бўлиши. Провардида екин майдонлари ўз вақтида ишлов бериш жараёнлари чузилиб кетмаслигига еришилиши,мул хосил гарови эканлиги такидланди.
🔰 Фермер хўжалигида бор транспорт воситаларини бошқаришда малакали кадрларнинг хам ўрни сезиларли даражада эканлиги хозирда шундай малакали кадрларга эхтиёж юқори эканлиги хам сўз ўрнида такидланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати ёрдамчиси Б.Алиев





