Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан тадбирлар Чуст туман "Бандликка кўмаклашиш" бўлими ходимлари билан ташкил этилиб, соҳа вакиллари билан "Жаҳолатга қарши маърифат билан" рукнида "Ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланишнинг аҳамияти ", "Кийиниш маданияти", "Гўзал хулқ-маданий меросимиз", "Диний экстремизмнинг зарарли таъсири мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди.
"Маҳаллабай" тартибида ташкил этилаётган тадбирлар "Бибиона" МФЙда давом эттирилди. Фуқаролар билан "Хонадонбай" тартибида суҳбатлар ташкил этилиб, улар билан Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолига берилаётган имтиёзлар бўйича тушунтириш ишлари ташкил этилди. Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Муборак "Қурбон хайити" намозига тайёргарлик кўриш, намозхонларни эмин-эркин тоат ибодат қилишлари учун фуқароларимизга яратилаётган шароитларни янада яхшилаш мақсадида туман бош имом хатиби Б. Шарипов ва ЎМИ Наманган вилоят вакиллиги мутахассиси А. Баситдиновлар билан "Ёрқишлоқ" МФЙдаги "Ғойиб эронлар", "Баймоқ" МФЙдаги "Қосимшайх" масжиди, "Шоён" МФЙдаги "Булоқли"масжидларида бўлишди, лозим бўлган тавсиялар берилди.





