Бугун Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов ва вилоят фермерлар кенгаши раиси Носирхон Қаимов ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида тумандаги барча ММТП раислари, энтомолог агрономлар, фермер хўжалиги раҳбарлари, иштирокида бугунги кунда қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар бўйича кенгайтирилган муҳокама йиғилиши ўтказилди.Йиғилишда етиштирилган ғаллани нес-нобут қилмасдан ўриб олиш; ғўза майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш, зараркунандаларга қарши курашиш, солиқлардан бўлган қарздорликларни тўлаш, ғалладан бўшаган ерларга такрорий экинларни экиш энг муҳими эҳтиёжманд оилаларга, ишсиз фуқароларга ер майдони, буғдой ва сомон пресс тарқатиб бериш бўйича топшириқлар берилди.