Зафар муборак, азиз ғаллакорлар!!!

🌾 Чуст туман 4-сектор ҳудудидаги ғаллакорлар бугун зафар қучдилар. 4-секторга қарашли "Ўзбекистон"," Нурафшон" ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликларида жами 1589 гектар майдонга ғалла уруғини сепишган эди. Белгиланган 4,3 минг тонна ғалла режаси 100 фоиз давлат омборига топширилиб, режа бажарилди.

🌾 Миришкорлар қолган ҳосилни ҳам йиғиб олиш тараддудида. Албатта, ғалладан бўшаган ерларда такрорий экинлар экилади.

🌾 Заҳматкашларга куч-қувват тилаймиз!!