Наманган вилоятида ғалла ўрим йиғими бошланди
Маълумки, ҳозирда бутун дунёда долзарб масала бўлиб турган озиқ-овқат, хусусан дон ва нон танқислигини олдини олишга қаратилган муҳим чора-тадбирларнинг энг асосий бўғими, бошоқли донни нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш, ғалладан бўшаган майдонларга эса такрорий экинлар экиш долзарб саналади.
Ўтган йилларда 2 та Мингбулоқ ва Поп туманларида ғаллачилик соҳасида кластер корхонаси ташкил этилган бўлса, жорий йилда эса барча 11 та ғалла етиштирадиган туманларда 10 та ғаллачилик кластер корхонасига Фючерс шартномаси асосида ғалла етиштириш учун бириктириб берилган.
Шунингдек, семинарда ғалладан бўшаган ерларга такрорий экинларни кечиктирмасдан экиш, уларнинг парвариши бўйича ҳам тавсиялар берилди. Бунда ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга ер бириктириб бериш алоҳида талаб қилиб қўйилди. Эътиборли жиҳати шундаки, 1557 гектар "E-Auksion" электрон савдога ариза топширган, лекин ғолиб бўлмагани сабаб ер олмаган фуқароларга ажратиб берилади.
Бунинг натижасида Вилоятда кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ишсиз 21 500 та аҳоли хонадонлари оталиққа олинади. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги мехнатга лаёқатли вақтинчалик ишсиз фуқароларга тўғри келади. Уларга уруғлик буғдой, сомон пресс ва такрорий экин экиш учун ер майдони берилади. Бу ерларда сабзавот, картошка, дуккакли экинлар, мойли экинлар ва чорва озуқа экинлари етиштирилади.





