1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган опа-сингиллар учун "Chust textile" корхонасига саёҳат уюштирилди.

Мақсад: Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш. Бунда махсус дафтар, "Аёллар дафтари"," Темир дафтар " рўйхатида турувчиларнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш муҳим масала бўлиб, уларнинг оилавий даромадини оширишга эътибор қаратилмоқда.

Туман ҳокими Бекзод Хамдамов бандлик масалаларини ҳал этишда бу каби корхоналарнинг ўрни катта эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Мазкур корхонада ишлаш истагида бўлганлар, бу ердаги шароитлар билан яқиндан танишиб, имкониятлар кўламини кўздан кечиришди.