Туманимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар "Камарсада" МФЙда давом эттирилди. Ҳудуддаги 1-сонли мактабда юқори синф ўқувчилари билан вилоят ҳокимлиги ходимлари З. Отаев, М. Адҳамов ва туман ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат билан", "Китоб-бизнинг дўстимиз" мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди. Шунингдек тадбирда ёш авлодда маънавий иммунитет шакллантириш, сиёсий дунёқарашларини ривожлантириш мақсадида фикрлар алмашилди ҳамда мавзга оид роликлар ҳам намойиш этилди.
Тадбирлар давомида "Камарсада" МФЙда яшовчи нуронийлар ва кам таъминланган оилаларга борилди, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.





