Рамазон — саховат ва кўмак карвони эҳтиёжманд оилалар хонадони сари йўлга чиқди

Бу ойда қилинган хайру эҳсонларга, улкан ажр-савобларни беради. Шунинг учун ҳам қадимдан мусулмонлар Рамазон кирганда саховатлироқ бўлишга одатланганлар.

Президентимиз томонидан илгари сурилган инсон қадрини улуғлаш каби эзгу ҳаракатлар барча ҳудудларда бўлгани каби бугун эрта тонгдан Чуст туманида ҳам бошлаб юборилади. Бугун туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда 72 та маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари хайрли мақсад йўлида жам бўлишди.

Сектор раҳбарлари ташаббуси билан ҳоким ёрдамчилари томонидан озиқ-овқат ортирилган автокарвон орқали тумандаги 72 та маҳалладан аниқланган 325 нафар ногиронлиги бўлган бетоб ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга 6 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 138 та хонадонга 980 дона паррандалар тарқатилди.

Бу каби тадбирлар туманда нафақат Рамазон ойида балки давомий ташкил этилиб келинмоқда.