Тумандаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли орасида Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тадбирлар "Лайлак уя" МФЙда бўлиб ўтди. "Лайлак уя" МФЙ раиси ва маҳалла фаоллари билан ҳудудда амалга оширилиши лозим ишлар юзасидан суҳбат ўтказилди.
Тадбир давомида "Лайлак уя" МФЙда яшовчи ахоли вакиллари билан учрашув ҳам ташкил этилди. Учрашув давомида "Кийиниш одоблари", "Фарзанд тарбиясида китобхонликнинг аҳамияти " мавзуларида давра суҳбатлари ҳам ўтказилди.
Тадбирлар туманнинг "Янги ҳаёт" МФЙда ҳам ташкил этилди. Ушбу ҳудудда жойлашган 72-сонли мактабнинг мажлислар залида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ташкил этилиб, унда "Ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланишнинг аҳамияти", "Чет маданиятининг зарарли таъсирлари", "Бола тарбияси оиладан бошланади" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Аҳолини қизиқтираётган саволларига жавоблар берилди, аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари белгиланди.





