Туманимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли орасида Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тадбирлар Чуст туман "Ёрқишлоқ" МФЙда ҳам амалга оширилди. Тадбирда 23-сонли мактабда маҳаллий аҳоли вакиллари билан "Ёшларнинг тарбиясига эътибор беришнинг ахамияти", "Бола тарбияси оиладан бошланади" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбир давомида ахолини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам берилди. Аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чоралар белгиланди ва лозим бўлган тавсиялар берилди.





