Сўнгги йилларда мамлакатимизда МТтизимига алоҳида эътибор қаратилиб, йўналиш тубдан такомиллаштирилмоқда. Биргина наманган вилоятининг Чуст тумани мисолида Мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши билан дастлаб аввалги йиллардаги қамров даражаси бўйича рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2017 йилда Чуст туманида 46 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига 4 минг 996 нафар болалар қамраб олиниб, ҳудуддаги болаларнинг 24%ни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб туманда жами мактабгача таълим ташкилотлари 251 тани ташкил этиб шундан, 63 та давлат, 3 та нодавлат, 1 давлат хусусий шерикчилик ҳамда 184 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига жами 16 минг 896 нафар (11900 нафарга ортган) болалар қамраб олинди ва бу ҳудуддаги 21 минг 386 нафар болаларнинг 79 %ни (55%га ортган) ташкил этади. Бугун эса яна 2 та маскан фойдаланишга топшрилди. Очилиш маросимида Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов ҳамда вилоят МТБ бошлиғи Ҳилола Юсупова иштирок этди. Айтиш жоиз, туманда қамровнинг бу даражасига эришишда мактабгача таълимнинг янги муқобил шаклларини, шу жумладан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳаётга кенг жорий этиш ҳисобига эришилмоқда. Айниқса, болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси паст бўлган ҳудудларда мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш орқали болаларни мактабгача таълимга жалб этиш имкониятлари яратилмоқда. Чустнон-Дўстларобод маҳалласи жорий йил “Обод қишлоқ” давлат дастуридоирасида 25-сонли МТТ бутунлай янгича қиёфа касб этди. Бино 1974 йилда қурилган 70 ўринга мўлжалланган эди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан 3 млрд 410 млн. сўм маблағ эвазига маскан мукаммал қайта қурилди. Бугун 120 ўринли замонавий, барча қулайликларни ўзида мужжасам этмоқда.“Звутқанд” маҳалласи ҳам чекка ҳудудлардан. Бу ерда ҳам 1975 йилда қурилган 50 ўринга мўлжалланган мослаштирилган эски бинода 19-сонли болалар боғчаси мавжуд эди. Тўғри бир неча бор таъмирланган. Лекин мукаммал эмас “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида 3 млрд 411 млн. сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мукаммал қайта қурилди. Қамров сони ҳам кўпайди. 120 ўринли замонавий МТТ қад кўтарди. Чинданда, агарки шароит етарли даражада бўлса, таълим сифати ҳам ошади, тарбияланувчиларнинг ўзлаштириши ҳам юқори бўлади.





