Ижтимоий тармоқларда...

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Микрокредитбанк” АТБ Чуст филиали билан боғлиқ мақола кенг омма эътиборига ҳавола этилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Фуқаро Муйдинов Абдуллахон Сайфулла ўғлининг 2022 йил 6 март кунида қилган мурожаати бўйича фуқаро билан сухбатлашилди. Мулоқот чоғида фуқаро 2022 йил 21 феврал кунида ўзининг номидаги пластик карта ҳисобини тўлдириш мақсадида банк филиалига келган ва нақд пулини банкомат ичига киргизган вақтда техник носозликлар сабабли пул банкоматни ичида қолиб кетганлигини маълум қилди. Ушбу қилинган мурожаати бўйича банк филиалининг мутасадди ходимлари томонидан фуқаронинг номидаги пластик картага 7 март 2022 йил кунида 1 550 000 (бир миллион беш юз минг) сўм пул маблағи кирим қилиб берилди. Фуқаро банк филиали ва ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.