“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасидаЧуст туманида ҳам “Кексалар учун туризм ойлиги” давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти Нуронийлар Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан Чуст туманида истиқомат қилувчи бир гурух кекса отахон ва онахонларни Наманган вилоятининг диққатга сазовор масканларига саёҳатлари ташкил этилди.

Дастлаб, Тўрақўрғон туманидаги “Ахсикент” тарихий ёдгорлигига, Тўрақўрғон туманидаги Ибрат музейига ташриф буюрилди. Сўнг Чортоқ туманидаги “Балиқкўл” зиёратгохига, Наманган Шахри Ун бир Ахмад зиёратгохига уюштирилган саёҳат барчада яхши таассурот қолдирди. “Балиқкўл” зиёратгохида Султон Қароний қабрларини зиёрат қилинди, Тўрақўрғон туманидаги Ибрат музейи ўтган асрнинг 30 йилларидаги тарихимиздан шохидлик бериб, бугунги тинчлик-омонлик давримизга шукроналик келтириб чиқармоқда.

Наманган шаҳридаги “Ўн бир Аҳмад” зиёратгохи ва Тўрақўрғон туманидаги “Ахсикент” тарихий обидаси бугунги кунда Наманган вилоятининг энг улуғ қадамжо масканларидан бирига айланиб улгурди.

“Вилоятимиздаги зиёратгохларга, диққатга сазовор жойларга саёҳат ташкил қилиш тўғрисидаги вилоят Нуронийлар Кенгашининг таклифига асосан Чуст туманида истиқомат қилувчи, туман ривожига ўзининг ҳиссасини қўшган, ҳозирги кунда кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонлар билан биргаликда саёҳат қилдик.

Сафар билан боғлиқ харажатларни ташкилотчилар зиммасига олдилар, саёҳат учун автотранспорт воситасини “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими таъминлаб берди, уюштирилган саёҳат учун миннатдормиз, юртимизда кексаларимизга берилаётган эътибордан мамнунмиз”,-деди “Калъаи поён” МФЙда яшовчи онахон Нажмидинова Маликахон ая.