🔘 Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади — Президент қарори

🔹 Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра, Парламент ва Вазирлар Маҳкамасининг муассислигида Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади.

Унинг асосий мақсадларига эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини, чин етимларни, оғир касалликка чалинган ва ногиронлиги бўлган болаларни даволаш, уларнинг таълим олишини, уй-жой билан таъминланишини ҳамда касб эгаллашларини қўллаб-қувватлаш киради.

Болалар жамоат фондининг асосий пул маблағлари давлат бюджети ҳисобидан 2021−2022 йилларда маблағларни амалда ўзлаштирилишига қараб 100 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам ва бошқа маблағлар ҳисобига шакллантирилади.