Далаларда пахталар очилиб, чаққон қўлларга маҳтал бўлиб турибди. Эрта-индин теримга расман киришилади.

Халқимизда ҳар бир мавсум олдидан яхши ниятлар қилиб, эҳсон дастурхони ёзиш одатга айланган. Бугун эрталабдан туманимиздаги фермерлар, нуронийлар таклиф этилиб, ана шундай маросим ўтказилди.

Шу билан биргаликда теримга тайёргарликни пухта қилиш, ҳашарчиларга тўла шароит яратиш, пахтани хом термаслик каби вазифалар туман мутасаддилари томонидан яна бир бор фермерларга эслатилди.

Қалб қўри, меҳр ва қаттиқ меҳнат эвазига яратилган ҳосилни уюшқоқликда йиғиштириб олишда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини тилаб, дуои фотиҳа қилинди.