Чуст туманида узумчиликни янада ривожлантириш мақсадида 2-сектор ҳудудидаги қарашли Ахча қишлоғида вилоят семинари ташкил этилди. Унда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқарма бошлиғи Азизбек Абдусаломов, Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов шунингдек, сектор раҳбарлари ва соҳа вакиллари иштирок этишди. Тадбирда саноатбоп токзорлар учун ажратиладиган субсидиялар, узумчилик тармоғининг такомиллашуви ва истиқболи хусусида фикрлар алмашилди. Таъкидландики, бунда аввало ўзлаштирилмаган ерлар обод бўлади. Пировардида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, уни қайта ишлашга йўналтирилади. Энг асосийси, янги иш ўринлари яратилади.