Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш муҳимдир. Айни шу мақсадда жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Жиноятчилик таҳлил этилди. Аҳолига одам савдоси, гиёҳвандликка қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида маълумотлар тақдим этилди.

Жорий йилнинг 8 ойида Чуст туманида қайд этилган жами жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42тага ёки 13,7 фоизга, , жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар эса 12тага ёки 6,4 фоизга кўпайган. “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида тумандаги барча 72та маҳаллаларда вазият таҳлил қилиниб, уларнинг 23 таси қизил 13таси сариқ ва 36 таси “яшил”тоифага киритилган.
Бундан ташқари маҳалла масъуллари билан ёшлар хусусан вояга етмаганлар ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган турли жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар ёки улар орасида жиноятга мойиллиги бор шахслар билан алоҳида иш такил этиш, ишлаш учун четга кетганлар масалалари, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳунарга жалб этиш борасида ҳам фикрлар алмашилди. Келгусида, мактаб- маҳалла- ота-она ҳамкорлигини янада кучайтириш борасида мулоҳазалар ўртага ташланди.





