2022 йилнинг 24 август куни Чуст туман халқ таълими бўлими томонидан “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда!”

шиори остида янги 2022-2023-ўқув йили олдидан “Устозлар миллий форуми” ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.Форумда туман ХТБ мудири вазифасини бажарувчи Д.Турсунов иштирок этиб ўтган ўқув йилида эришилган ютуқ, камчиликлар ва янги ўқув йили режалари юзасидан тахлилий хисоботни ўқиб эшиттирди. Ўтган ўқув йили давомида юқори натижа кўрсатган фидоий устозлар ХТБ нинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари  билан тақдирландилар.

Ушбу форум доирасида миллий ўқув дастури 2022-2023 ўқув йилида чоп этилаётган янги дарсликларидаги ўзгаришлар тўғрисида ВХТБ методик хизмат кўрсатиш бўлими раҳбари А. Дарвишхўжаев томонидан маъруза қилиниб керакли тавсиялар бериб ўтилди. Янги 2022-2023 ўқув йилида таълим сифатини ошириш, амалга ошириладиган ишлар бўйича ва мазкур форум доирасида туман халқ таълими кесимларида фан йўналишлари бўйича шўба йиғилишлари, 22-25 август кунлари ўтказилиши белгилаб олинди.