Чуст туманида “Очик бюджет” ахборот порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 1-мавсумида 18 та лойиҳалар ғолиб деб топилиб, ушбу лойиҳаларга фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари хисобидан 7809.8 млн.сўм маблағлар йўналтирилди.

Ҳозирги кунда ғолиб деб топилган лойиҳаларда қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Тумандаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилотининг олди томон навесни тусиш 474.3 млн.сўмга таъмирлаш ишлари "DOCTOR ENERGY" МЧЖ томонидан 100 % бажарилди.

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-босқич жараёнида жами 273 та таклиф келиб тушган бўлиб, шундан модерация жараёнида 182 та таклифлар овоз бериш жараёнига ўтказилган. Ҳозирги кунда туманимизда фуқаролар ўзлари киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Очиқ бюджет жараёни хаққоний ўтказилаётганига ўзлари гувоҳ бўлишмоқда.

Чуст туман хокимлигининг Молия булими