15-умумий ўрта таълим мактабида мини футбол майдони
Жорий йилнинг 15-22 апрель кунлари “Openbudget.uz” аxборот портали орқали ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнларида Чуст туманидан 18 та лойиҳа ғолиб бўлган эди. Айни пайтларда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун ишлар бошлаб юборилган.
Жумладан, "Карнон"ҳудудидаги" "Қуйи Карнон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 15-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳам ушбу жараёнда фаол иштирок этиб, 18-ўринни қўлга киритди. Натижада 400,0 млн.сўм маблағ ютиб олиб, мактаб ҳудудида мини футбол майдончаси қуриш учун 0,6 га ер майдони ажратилди.
Мазкур министадион янги ўқув йили аввалида фойдаланишга топширилди.
Чуст тумани ҳокимлиги Молия бўлими.





